Линклар

logo-print

Австралияда мухолифатдаги Либерал-миллий коалиция ғолиб чиқди


Австралияда шанба куни бўлиб ўтган сайловларда Тони Аббот бошчилигидаги мухолиф Либерал-миллий коалиция ғолиб чиқди.

Ушбу партия Австралия парламентидаги 150 депутатлик курсисидан 93тасини эгаллаши мумкин.

Сўнгги олти йил давомида иқтидорда бўлиб келган Кевин Радд бошлиқ Лейбористлар партияси сайловда мағлубиятга учради.

Шу йилнинг июн ойида Кевин Радд бош вазирлик курсисини эгаллаган эди. У Жулия Гиллард ўрнига бош вазир этиб тайинланган эди.

Углерод учун жорий этилган солиқ Гиллард обрўсини тушириб юборган эди. Тони Аббат ҳукуматга келиши билан бу солиқни бекор қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG