Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:21

Эштон: Далиллар кимёвий ҳужум ортида Сурия режими турганини кўрсатмоқда


Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Кэтрин Эштон Сурия режими кимёвий қурол қўллагани борасидаги маълумотлар ишонарли эканини қайд этди

Эштон хонимга кўра, Иттифоқнинг 28 мамлакати бу борада якдилдир.

Вилнюсда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғинида сўз олган Кэтрин Эштон ЕИ бу жиноятга жим қараб турмаслиги керак, деди.

Аммо, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар Суриядаги Башар Ассад режимига қарши ҳарбий куч қўллаш масаласида якдил эмас.

Айрим аъзо мамлакатлар бу борадаги БМТ хулосасини кутиш керак, деб айтмоқда.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керри кимёвий қурол қўллагани айтилаётган Сурияга қарши зарбалар бериш борасида Европа давлатлари дастагини қозонишга уринмоқда.

Жума куни Литва пойтахти Вилнюс шаҳридаги ЕИ вазирлари йиғинида Керри ҳам қатнашди.

Якшанба куни Жон Керри Париж шаҳрида бир қатор араб давлатлари дипломатлари билан ҳам учрашади.

АҚШ президенти Барак Обама ўтган ҳафтада Сурия режими кимёвий қурол қўллаганига жавобан бу мамлакатга қарши зарбалар бериш ҳақида қарор олганини айтган ва бу масала Конгресснинг ҳар икки палатасида овозга қўйилишини ҳам билдирганди.
XS
SM
MD
LG