Линклар

2020 йилги Ёзги Олимпиада Токиода ўтадиган бўлди


ХОҚ Президенти Жак Рог Токиони 2020 йилда Ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган шаҳар деб эълон қилди.

ХОҚ Президенти Жак Рог Токиони 2020 йилда Ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган шаҳар деб эълон қилди.

Халқаро Олимпия Қўмитаси Токиони 2020 йилда Ёзги Олимпиада ўйинларига мезбон бўладиган шаҳар сифатида танлади.

Халқаро Олимпия Қўмитасининг шанба куни Аргентинанинг Буэнос Айрес шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида Олимпиада ўйинларига мезбон бўлиш учун Токиодан ташқари Истанбул даъвогар бўлди.

Халқаро Олимпия Қўмитаси финал босқичида Токио 60та, Истанбул шаҳри 36та овоз олганини эълон қилди.

Истанбул шаҳри Мадридни мағлубиятга учратиб финал босқичига чиққан эди.

Бу билан Япония пойтахти Олимпиада ўйинларига иккинчи марта мезбонлик қиладиган бўлди.

Токио илк бор Ёзги Олимпиада ўйинларида 1964 йилда мезбон бўлган.
XS
SM
MD
LG