Линклар

Москва мэри лавозими учун сайлов ўтказилмоқда


Россия мухолифати номзоди Алексей Навалний (ч) ва иқтидордаги Москва мэри Сергей Собянин.

Россия мухолифати номзоди Алексей Навалний (ч) ва иқтидордаги Москва мэри Сергей Собянин.

Москвада 8 сентябр куни ўтказилаётган сайловда шаҳар мэри лавозимини эгаллаш учун олти сиёсатчи ўз номзодини қўйган.

Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навалний ва Москва мэри вазифасини бажараётган Сергей Собянин асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Маҳаллий вақт билан эрталаб саккизда очилган сайлов участкалари кечқурун саккизда ёпилади.

Москва ҳокимияти маълумотига кўра, сайлов пайтида хавфсизликни таъминлаш учун 10 минг полиция ходими жалб қилинган.

Якшанба куни Москва шаҳри бўйича 42 минг полиция ходими навбатчилик қилмоқда.

Москвадаги 3400та сайлов участкасида овоз бериш жараёнини кузатиш учун 7000та видеокамера ўрнатилган.
XS
SM
MD
LG