Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:55

Россия ва унинг пойтахтида муҳим сайловлар ўтказилмоқда


Россиянинг 33 та вилоятида фуқаролар саккиз вилоят ҳокими, 16 та маҳаллий кенгаш аъзолари ва 11 та вилоят маркази ҳокимларини сайламоқда. Якшанба кунги сайловда Кремл тарафдори бўлган номзодларнинг ғалаба қозониши кутилаётир. Москва ва Екатеринбург шаҳар мэри лавозмлари учун сиёсий кураш қизғин бормоқда.

Россиянинг 33 та вилоятида фуқаролар саккиз вилоят ҳокими, 16 та маҳаллий кенгаш аъзолари ва 11 та вилоят маркази ҳокимларини сайламоқда. Якшанба кунги сайловда Кремл тарафдори бўлган номзодларнинг ғалаба қозониши кутилаётир. Москва ва Екатеринбург шаҳар мэри лавозмлари учун сиёсий кураш қизғин бормоқда.


Москвада 8 сентябр куни ўтказилаётган сайловда шаҳар мэри лавозимини эгаллаш учун олти номзод, яъни Либерал-демократик партия (ЛДПР) бошқарув кенгаши аъзоси Михаил Дегтярев, “Адолатли Россия” партияси раиси Николай Левичев, “Яблоко” партияси намояндаси Сергей Митрохин, РФ Коммунистик партияси аъзоси Иван Мельников, мухолифатдаги РПР-Парнас ҳаракати етакчиси Алексей Навалний ва Москва ҳокими вазифасини вақтинча бажараётган Сергей Собянин курашмоқда.

Алексей Навалний ва Кремл тарафдори бўлган Сергей Собянинг Москва мэри лавозимига асосий даъвогар сифатида кўрилаяпти.

Россиянинг тўртинчи йирик шаҳри бўлган Екатеринбург мэри лавозими учун 50 ёшли мухолифат аъзоси Евгений Ройзман асосий даъвогар экани айтилмоқда.

Москвада маҳаллий вақт билан эрталаб 8.00 да очилган сайлов участкалари кечқурун 20.00 да ёпилади.

Москвадаги сайлов жараёнини минглаб кўнгиллилар кузатмоқда. Бундан ташқари, пойтахтдаги 3400 та сайлов участкасига 7000 та видеокамера ўрнатилган.

Москва ҳокимияти маълумотига кўра, сайлов пайтида хавфсизликни таъминлаш учун 10 минг нафар полиция ходими жалб қилинган.

Якшанба куни Москва шаҳри бўйича 42 минг полиция ходими навбатчилик қилмоқда.

Навалний ва Собянин 6 сентябр куни, сайловолди кампаниясининг охирида ўзига кўпроқ тарафдорни жалб этиш мақсадида концерт уюштирди.

Мухолифат номзоди Навалний минглаб тарафдорларига сайловга улар билан бирга боришини айтди.

- Мен бу ерга, олдингизга исмга эга бўлиш учун келдим. Кремлдагиларнинг ҳаммаси исмимни айтишдан қўрқиб, мени айрим сиёсатчилар ёки бу жаноб, деб аташи жуда кулгили. Мен бу ерга, мени қўллашингизни сўраб ва баланд овоз билан менинг исмим Алексей Навалний дейиш ва Москва мэри лавозими учун сайловга Сиз билан бирга бораман, дейиш учун келдим, - деди мухолифат номзоди.

Москвадаги Карнеги марказининг сиёсий масалалар бўйича эксперти Николай Петров Озодлик билан суҳбатда сайловнинг биринчи даврасида Собянин ғалаба қозонади, Навалний эса мамлакат миқёсида тан олинишга эришади, деган фикр билдирди.

Петровга кўра, Ройзман Екатеринбург мэри лавозими учун сайловда ғолиб чиқиш имкониятига эга, бироқ у шаҳар мэри лавозимида ишлай олмаслиги мумкин.

Сиёсий экспертга кўра, ҳозирга қадар Россияда ўтказилган сайловларда ғолиб чиққан мухолифат аъзоларининг 92 фоизи ўз вазифасини бажариш жараёнида ишдан бўшатилган.

- Бу мухолифат номзодининг мэр лавозими учун сайловда биринчи марта ғолиб чиқиши бўлмайди. Бундай ёт кишиларни назорат қилиш ёки сиқиб чиқариш учун Кремл жуда кўп воситага эга, - дейди россиялик сиёсий эксперт Николай Петров.

2012 йил апрелида мухолифат номзоди Евгений Урлашов миллиардер Михаил Прохоров қўллови билан Ярославл шаҳри мэри этиб сайланган эди. Бироқ июн ойида у пора таъма қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган. Россия мухолифати Урлашов сиёсий мотивларга кўра ҳибсга олинганини иддао қилган.
XS
SM
MD
LG