Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:55

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий истеъфога чиқди


Собиқ Покистон президенти Осиф Али Зардорий.
Собиқ Покистон президенти Осиф Али Зардорий.
Зардорий Покистон тарихида демократик йўл орқали сайланиб беш йиллик муддатни тўлиқ ўтаганидан кейин истеъфога чиққан биринчи президент бўлди.

Осиф Али Зардорий идорасини тарк этаётган пайтда уни фахрий қоровуллар кузатиб қолди.

Покистоннинг аввалги президентлари ҳокимиятдан четлатилган, сургунга кетишга мажбур қилинган, ҳибсга олинган ёки осиб ўлдирилган.

Зардорийнинг ўрнини Бош вазир Навоз Шарифга яқин бўлган тадбиркор Мамнун Ҳусайн эгаллайди.

Ҳусайн Покистоннинг янги президенти сифатида душанба куни қасамёд қилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG