Линклар

Баҳс майдони: Ўзбеклар фарзандига қандай исм танлагани маъқул?

  • Садриддин Ашур

Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида ўзбекларнинг фарзандларига исм танлаши ҳақида мунозара юритилди. Бу мунозарада фарзандларига исломий исмлар ёки замонавий исмларни қўйиш тарафдорларини баҳслашди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда чақалоқларга замонавий исмларни қўйиш урф бўлди.

FactorName.ru сайтининг Ўзбекистонда ёш йигитлар исмлари бўйича тадқиқот ўтказган ташкилотлар ҳисоботига таянган ҳолда ёзишича, мамлакатда Сардор деган исм энг кўп тарқалган исм бўлиб ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда туғилган ҳар қирқ ўғилдан биттасига Сардор исми берилган. Аслида Сардор форсча исм бўлиб, у “боши бор” деган маънони англатади.

Бу хулосага 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 5 минг йигитга оид маълумотлар тадқиқ этилганидан кейин келинган.

Шунингдек, болаларга Бекзод, Достон, Шерзод, Бобур, Отабек, Алишер, Рустам каби исмларни қўйиш ҳам урф бўлган.

Шунингдек Ўзбекистонда Жасур, Нодир, Дилшод, Анвар, Жаҳонгир, Азиз, Ойбек, Жавоҳир, Жамшид каби исмлар ҳам кўп учрайди.

Бироқ аксарият ўзбеклар болаларга ғайриисломий исмлар қўйилаётгани ва бу каби исмлар боланинг феъл-атворига ҳам таъсир қилишини айтадилар.

Бу фикрда қаттиқ турувчи аксарият ўзбекистонлик мусулмонлар фикрича, болаларга Аллоҳ сифатларидан бирини ўзида мужассамлаштирган исмлар ёки Қуръони каримда келтирилган исмлар қўйилиши керак.

Хўш, ўзбеклар ўз фарзандларига қандай исмларни танлагани маъқул?

Аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи мусулмон бўлган Ўзбекистонда исломий исмлар камайиб бораётганини нима билан изоҳлайсиз?

Исломий уламолар айтганидек, исмлар келажакда боланинг маънавияти қандай бўлишини белгиловчи омиллардан бири бўла оладими?

Сиз фарзандингизга қандай исмни танлаган бўлар эдингиз, исломийми ёки замонавий?


Ана шу саволлар атрофидаги мунозарада тошкентлик 27 ёшли санъаткор Равшан ва Швециядан диний уламо, 44 ёшли Муҳаммадсолиҳ Обутов баҳслашди.

Равшан: Ҳар бир халқнинг ўз маданияти, ўз тарихи бор. Бизнинг ўзбекларда ўзбекона, тарихи билан боғлиқ туркий исмлар қўйилиши керак. Фақат битта шарт билан, яъни ислом динига қарши чиқадиган исмлар бўлмаслиги керак....

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Туркий исмлар бор, масалан, Жўрақул, Бобоқул деган. Бу дегани яъни кимгадур, жўрага ёки бошқасига қуллик қилиш дегани.Мани эътирозим шундаки, исломий исмлар деганда арабча исмларни тушунмаслик керак. Исломий исм бошқа, арабча исм бошқа. Абдуллоҳ, Абдураҳмон деган исмлар айтилса буни арабча исм деб айтилмаслиги керак, бу исломий исмлар дейилиши керак...

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG