Линклар

Керри: АҚШ Сурия борасида Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиши мумкин


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри БМТ инспекторлари Сурия ҳукумати кимёвий қурол қўллагани иддаолари бўйича ўз ҳисоботини тақдим қилганидан кейин Вашингтон БМТ Хавфсизлик кенгашига резолюция қабул қилишни сўраб мурожаат қилиши мумкинлигини айтди.

Якшанба куни Қатар Ташқи ишлар вазири Холид Ал-Аттия билан Парижда ўтказган матбуот анжуманидан Жон Керри АҚШ Президенти Барак Обама бу борада қарор қабул қилиши кераклигини қўшимча қилди.

Яқин Шарққа оид бошқа масалаларга тўхталган Керри Исроил ва Фаластин ўзаро тинчлик музокараларини давом эттириш ниятида эканини билдирди.

АҚШ Давлат котиби тинчлик музокарларини муҳокама этиш учун яқин фурсатда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашишни режалаётганини айтди.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокаралари уч йиллик танаффусдан сўнг 29 июл куни қайта бошланган эди.
XS
SM
MD
LG