Линклар

Ўзбекистон-Қирғизистон расмийлари чегара масаласини муҳокама қилди


4-7 сентябр кунлари Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматларининг ўзбек-қирғиз давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирилиги расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, томонлар давлат чегарасининг алоҳида участкаларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашган.

Қирғизистон ҳукумати қошидаги Чегараларни аниқлаш бўлими бошлиғи Қурбанбай Искандеров Ўзбекистон томони чегара музокараларини 4 сентябрда бошлаш тўғрисида қирғиз томонига расмий нота жўнатаганини август ойи ўртасида Озодликка маълум қилган эди.

Искандеровга кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара – текширув пунктлари масаласини қайта кўриб чиқиб, бундай пунктларни мақсадга мувофиқ бўлган тарзда аҳолига зарур бўлган жойларга кўчириш масаласи кун тартибига киритилган.
XS
SM
MD
LG