Линклар

logo-print

Карзай НАТО авиазарбасини қоралади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай шанба куни НАТО авиацияси берган ҳаво зарбасини қоралаб чиқди.

Маҳаллий расмийларга кўра, кечаги ҳужум чоғида аёллар ва болалар дохил 16 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган.

“Карзай содир бўлган воқеани мавжуд барча халқаро меъёрларнинг бузилиши, деб ҳисоблайди”, дейилади Афғонистон президенти офиси баёнотида.

Айни пайтда НАТО кучлари қўмондонлиги амалиёт чоғида тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлганини рад этмоқда. Халқаро кучлар вакилларига кўра, мамлакат шарқидаги Кунар вилоятида ўтказилган ҳаво ҳужуми чоғида 10 нафар жанггари ўлдирилган.

Жанговар рейдлар чоғида тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлиши анчадан буён расмий Кобул ва НАТО масъуллари ўртасидаги келишмовчилик манбаси бўлиб келади. Халқаро кучларнинг Афғонистондан чиқиб кетиши келаси йил охирига мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG