Линклар

Сурияда италиялик журналист озод қилинди


Сурияда шу йил апрел ойи бошида ўғирлаб кетилган италиялик журналист Доменико Кирико озод қилинди.

Италия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, La Stampa газетаси мухбири бўлган Кирико Сурияга 6 апрел куни келган, 10 апрелга келиб эса ғойиб бўлган. Июн ойида у хотинига телефон қилиб, ўзининг ўғирлаб кетилганини тасдиқлаган.

Узоқ йиллардан буён журналистика билан шуғулланиб келаётган Доменико Кирико кўп йиллардан бери Яқин Шарқ ва Африкадаги тўқнашувларни матбуотда ёритиб келади.
XS
SM
MD
LG