Линклар

Навальний Москва мэрлигига сайловнинг дастлабки натижаларини тан олмоқчи эмас


Москва мэрлигига номзод Алексей Навальний

Москва мэрлигига номзод Алексей Навальний

Москва мэрлигига номзод Алексей Навальний ўз рақиби Сергей Собяниннинг якшанба кунги овоз бериш чоғида 50 фоиздан кўп овоз олганига ишонмайди.

Мухолифатчи сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилишини талаб қилди, акс ҳолда, ўз тарафдорларини кўчага чиқишга чақиражагини айтди.

Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, 8 сентябр куни Москвада бўлиб ўтган сайловда Москва мэри вазифасини бажарувчи Сергей Собянин 51 фоизга яқин, Навальний эса тақрибан 27 фоиз овоз олган.

Навальний штаби вакиллари аввалроқ ўзлари ўтказган сўров натижаларига асосланган ҳолда, москвалик сайловчиларнинг 46 фоизи Собянинни, 35,6 фоизи эса Навальнийни қўллаётгани ҳақида маълум қилгандилар.

Маҳаллий сайлов қонунчилигига кўра, мэрликка номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз жамғаролмаса, сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилиши лозим.

Москвада кечаги овоз бериш чоғида сайловчилар давомати, маълумотларга кўра, 26,5 фоизни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG