Линклар

Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда


Хитой Президенти Си Цзиньпин.

Хитой Президенти Си Цзиньпин.

Хитой Президенти Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда. Си Марказий Осиё давлатларига сафари доирасида 8 сентябр куни Тошкентга етиб келди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таклифи билан амалга ошаётган давлат ташрифига доир асосий тадбирлар 9-10 сентябр кунларига белгиланган.

Расмийларга кўра, Ислом Каримов ва Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар чоғида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда икки томонни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади. Музокаралар якунига кўра, икки томон ўртасида қатор сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларга доир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистондан аввал Си Қозоғистон, Туркманистон ва Россияда бўлди. Тошкентдан кейин Хитой раҳбари Бишкекка йўл олади. У ерда Си Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашади.

Ўзбекистон 2010 йилдан бери Хитойга табиий газ етказиб бера бошлаган. Туркманистон-Хитой газ қувурининг катта қисми Ўзбекистон орқали ўтади.

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяога кўра, сўнгги 20 йил давомида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 50 баробарга кўпайган.

Жорий йилнинг 7 ой давомида ўзаро савдо айланмаси 60 фоизга кўпайиб, 2 миллиард 540 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG