Линклар

logo-print
Сурия Президенти Башар ал-Ассад Вашингтонга огоҳлантирув эълон қилиб, Қўшма Штатлар Сурияга ҳужум қилгудек бўлса, бунга жавобан “ҳар нарсани кутишингиз мумкин”, дея баёнот берди.

Душанба куни АҚШнинг CBS телеканалида эфирга берилган интервьюсида ал-Ассад Америка “террорчиларга нисбатан” оқилона ёндашувда бўлмаса, бунинг учун “ҳақ тўлашига” тўғри келади, дея таъкидлади.

Ал-Ассаднинг бу сўзлари Обама маъмурияти АҚШ Конгрессини Сурияга ҳарбий интервенция бошлаш ваколатини беришга кўндириш уринишларини давом эттираётган пайтда янгради. Вашингтон 1400дан ортиқ одамни ўлдирган кимёвий ҳужумда Сурия ҳукуматини айбламоқда.

Душанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Қўшма Штатларнинг Сурияга ҳарбий ҳужум уюштириши “террорчиликнинг авж олиши” ва қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Лавров бу фикрни Москвада Сурия Ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим билан учрашувдан кейин билдирди.

Лавровнинг айтишича, вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш имконияти сақланиб қолмоқда ва Сурия режими тинчлик музокараларига тайёрлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG