Линклар

logo-print

Олти ҳамкасбини отиб ташлаган юрист бир умрга қамалди


Бир умрга қамалган Дмитрий Виноградов.

Бир умрга қамалган Дмитрий Виноградов.

Москва шаҳар суди олти нафар ҳамкасбини ўлдирганликда айбланган “Ригла” дорихоналар тармоғи юристи Дмитрий Виноградовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Душанба куни ҳукмни ўқиб эшиттирган судя Дмитрий Виноградовнинг жамият учун ўта хавфли шахс эканини қайд этди.

Суд ҳукмига мувофиқ, “Ригла” юристи жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди. Бундан ташқари, Виноградов жазо ўтаётган жойда мажбурий равишда психиатрда даволанади.

Москва шаҳар суди судяси жабрланувчиларнинг яқинлари томонидан берилган ва умумий қиймати 10 миллион рублни ташкил этган фуқаровий даъво аризаларини ҳам қондирди.

Давлат айбловчиси Сергей Куденеев аввалроқ Виноградовга айнан умрбод қамоқ жазоси берилишини сўраганди. Судланувчининг адвокатлари суд қарори устидан шикоят қилмасликларини билдирганлар.

Мазкур жиноят 2012 йилнинг ноябр ойида содир этилганди. Ўшанда юрист иш жойида икки ов милтиғидан ўз ҳамкасбларини отиб ташлаганди. Бундан олдинроқ Дмитрий Виноградов интернетда инсоният ҳақида салбий фикрлар акс этмиш ўз “манифест”ини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG