Линклар

Мамнун Ҳусайн Покистон президенти ўлароқ қасамёдга келтирилди


Покистоннинг янги президенти Мамнун Ҳусайн.

Покистоннинг янги президенти Мамнун Ҳусайн.

Душанба куни Мамнун Ҳусайн Покистоннинг янги президенти сифатида қасамёдга келтирилди.

Исломободда ўтказилган тантанали маросимга Покистон Олий суди бош ҳаками Ифтихор Чондрий раҳбарлик қилди. Мамнун Ҳусайннинг салафи Осиф Али Зардорий конституцияда кўзда тутилмиш беш йиллик муддат тугагани муносабати билан якшанба куни истеъфога чиқди.

73 ёшли тадбиркор Мамнун Ҳусайн Покистон парламенти аъзолари томонидан июл ойида президент этиб сайланганди. У узоқ йиллардан бери амалдаги бош вазир Навоз Шариф партиясининг аъзосидир. 1999 йилда Мамнун Ҳусайн Синд вилояти губернатори бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG