Линклар

Пахтакорда чироқ ҳам ўчди, ЖЧга чиқиш умиди ҳам ўлди


Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи Ўзбекистон-Иордания ўйинида Пахтакор стадионида чироқ ўчиб қолди (сурат Твиттер ижтимоий тармоғидан олинди).

Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи Ўзбекистон-Иордания ўйинида Пахтакор стадионида чироқ ўчиб қолди (сурат Твиттер ижтимоий тармоғидан олинди).

Футбол бўйича 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати плей-офф босқичи жавоб учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пахтакор стадионида Иордания терма жамоасини қабул қилди ва пеналтилар сериясида 9-8 ҳисобида мағлубиятга учради. Бунинг устига ўйиннинг қўшимча белгиланган вақтида Пахтакор марказий стадионида чироқ ўчиб қолди.


Ўзбекистон ва Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 10 сентябр куни Тошкентдаги Пахтакор стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланди.

Ўйин Иордания терма жамоаси ҳужумкорлиги билан бошлади.

Ўйиннинг 5 дақиқасида Сервер Жепаровнинг жарима зарбасини Иордания дарвозабони қайтарди¸ аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Анзур Исмоилов тўпни дарвозага аниқ йўллаб, Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо ўйиннинг 42 дақиқасига келиб ироданияликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар гол ура олишмади.

Асосий ўйин вақти дурранг билан тугагандан кейин ҳакам қўшимча вақт белгилади. Қўшимча вақтнинг 7-дақиқаси ўтиб бораëтган пайтда эса Пахтакор стадионида чироқ ўчиб қолди.


Ва ниҳоят, чироқ билан боғлиқ муаммо ҳал бўлганидан кейин ўйин яна давом эттирилди.



Қўшимча вақтда ҳам гол бўлмагач¸ навбат пеналтилар сериясига келди.

Пеналтилар серияси давом этаëтган пайтда Евроспорт канали орқали берилаëтган трансляция ҳам узилиб қолди.

Пеналтилар сериясида Иордания терма жамоаси 9-8 ҳисобида ғалаба қозонди ва Жанубий Америка минтақаси гуруҳида бешинчи ўринни қўлга киритган жамоа билан плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG