Линклар

Ўзбекистон Миллий Банки Хитойдан 100 миллион АҚШ доллари қарз олди


Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисод алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилгани айтилаётган келишув нега сир тутилаётгани номаълум.

Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисод алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилгани айтилаётган келишув нега сир тутилаётгани номаълум.

Хитой Президенти Си Цзиньпиннинг Тошкентга ташрифи арафасида Хитой Давлат Ривожланиш Банки, Ўзбекистоннинг энг йирик банки - Ўзбекистон Миллий Банкига яширин тарзда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди.



№651020131100000259-рақамли келишув устига "Махфий ва конфеденциал" ёзуви қўйилганини куўриш мумкин.

№651020131100000259-рақамли келишув устига "Махфий ва конфеденциал" ёзуви қўйилганини куўриш мумкин.

Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан музокараларига оид расмий хабарларда Ўзбекистон Миллий банки қарз кўтараётгани ҳақида эслатилгани йўқ. Озодлик тасарруфига тушган ҳужжатга кўра, Хитой Давлат Ривожланиш Банки Ўзбекистон Миллий банкига қарз бераётганига оид келишув негадир сир сақланаётганини кўриш мумкин

Ўзбекистон Миллий банкидаги манбадан олинган №651020131100000259-рақамли келишув устига "Махфий ва конфеденциал" ёзуви қўйилганини кўриш мумкин.

Шартномага муофиқ ажратилган маблағ икки давлат савдо муносабатларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни ҳамда Ўзбек тадбиркорларининг, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологик дастгоҳларни Хитойдан олиб келишга йўналтирилиши лозим.

Кредит икки йил имтиёзли муддат билан умумий саккиз йилга берилган.

Кредит икки йил имтиёзли муддат билан умумий саккиз йилга берилган.



Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисод алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилгани айтилаётган келишув нега сир тутилаётгани номаълум.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG