Линклар

logo-print

Эрон президенти Ғарбни мулоҳазали бўлишга чақирди


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ўз ҳукумати “халқ ҳуқуқларини ядровий дастурга алмашмайди”, дея баён қилди. Руҳоний бу сўзларни сешанба куни диний уламолар олдида қилган чиқишида айтди.

Руҳоний Ғарб давлатлари Эронга қарши “санкция ва босимлар билан натижага эриша олмасликларини” тушунишлари лозим, дея таъкидлади.

Ғарб ядровий масалага доир музокараларда “мантиқ, соғлом фикр ва ўзаро тушуниш тилида гаплашса”, Теҳрон “оқиллик, мулоҳазакорлик ва мантиқ тилида жавоб беришга тайёр”, деди Эрон раҳбари.

Шу ой охирларида Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф ва Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат бўйича мутассадиси Кэтрин Эштон Нью Йоркда Эроннинг мунозарали ядровий дастурига оид музокаралар қайта бошлаш учун учрашади.

Ғарб Эронни яширин тарзда ядровий қурол ясашга уринаётганликда айблаб келади. Теҳрон бу айбловларни рад этиб, ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтади.
XS
SM
MD
LG