Линклар

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 60 яшар фермер Бобомурод Раззоқов устидан суд эшитувлари 10 сентябр куни якунига етди. Кейинги маҳкамада томонлар тортишуви бошланиши кутилмоқда. Агар айбдор топилса, кекса ҳуқуқ фаолига беш йилдан саккиз йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.




Бухоро вилоятининг Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судида судланаётган 60 яшар фермер Бобомурод Раззоқов устидан маҳкамада эшитувлар якунига етди.

11 сентябрдан даъвогар ва жавобгар томонилар ўртасида тортишув бошланиши кутилмоқда.

“Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 60 яшар фермер Бобомурод Раззоқов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми, “а”, “е” бандларига мувофиқ одам савдосида айбланмоқда.

Маҳкамада иштирок этаётган “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, маҳкамада шу кунга қадар жиддий қонунбузарликлар кузатилмаган.

- Судя ҳар икки томон ҳимоячилари саволларига изн бераяпти, бугун ҳам Раззовоқнинг ҳимоясига келган 20 дан ортиқ одамни маҳкамага киритди. Раззоқовнинг ўзи ҳам руҳан тетик, ҳозирча. Аммо сиёсий мотивлардаги судларда одатан шунақа босиқлик бўлиб турадида, охирида барибир ўша сиёсий буюртма асосидаги қарор чиқарилади, дея хавотир билдиради А.Ташанов.

Шунингдек, маҳкамада иштирок этаётган “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановни мажлисга киритмасликка уриниш бўлган.

Шу мақсадда 9 сентябр куни унинг ёнидаги шахсига оид ҳужжатлар ўғирланган.

Абдураҳмон Ташанов билан қурилган суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.




“Эзгулик” жамияти бунга қадар ёйинлаган баёнотида одам савдосидек қалтис айблов Бобомурод Раззоқовнинг касбий фаолияти ва сиёсий қарашлари эвазига уюштирилган провокация экани таъкидлаган.

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 60 яшар фермер Бобомурод Раззоқов Бухоро вилояти ИИБ томонидан шу йилнинг 10 июл куни ҳибсга олинган ва ҳануз ҳибсда қолмоқда.

Агар унга қўйилган айблов исботини топгудек бўлса, кекса фаол беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG