Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Иордания терма жамоасига мағлуб бўлди ва 2014 йили Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан айрилди.

Жаҳон чемпионатининг саралаш беллашувлари плей-офф босқичи доирасида "Пахтакор" стадионида ўтган жавоб учрашувининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.

Голларга Ўзбекистон терма жамоасидан Анзур Исмоилов, Иордания терма жамоасидан эса Саид Муржонлар муаллифлик қилишди.

Қўшимча таймларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, ғолиб пеналтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

11 метрлик зарбалар серияси 8:9 ҳисобида Иродания терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Эслатамиз, 6 сентябр куни Иорданияда бўлиб ўтган дастлабки учрашув ҳам 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Тошкентда ўтган ўйин давомида "Пахтакор" стадиони ёритгичларининг вақтинча ўчиши ва телеузатушдаги узилишлар каби муаммолар кузатилди.
XS
SM
MD
LG