Линклар

logo-print

Apple iPhone'нинг янги версияларини эълон қилди


iPhone 5S кучлироқ процессор, такомиллаштирилган камера ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.

iPhone 5S кучлироқ процессор, такомиллаштирилган камера ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.

Американинг Apple ширкати 10 сентябр куни Сан Франсискода ўтган тақдимот маросимида iPhone смартфонларининг иккита янги версиясини - iPhone 5S ва iPhone 5C аппаратларини эълон қилди.

iPhone 5C телефони корпуси Apple'нинг бошқа смартфонларидан фарқли ўлароқ асосан пластикдан ишланган бўлиб, нархи арзонроқ бўлади. Смартфоннинг ғилофлари эса беш хил рангда бўлиши айтилмоқда.

Кузатувчиларга кора, арзон iPhone смартфонлари орқали Apple ширкати ривожланаётган давлатлар бозорларидаги, хусусан Хитой бозоридаги арзон смартфонлар билан рақобатга киришмоқчи.

iPhone'нинг шиша ва алюминийдан ясалган версияси эса кутилганидек iPhone 5S деб номланади.

iPhone 5S смартфони олдинги версиялардан кучлироқ процессор, такомиллаштирилган камера ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.

Apple ширкатининг янги смартфонлари 20 сентябрдан бошлаб тўққизта давлатда сотувга чиқади. Декабр ойидан бошлаб эса бошқа давлатлар бозорига чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG