Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни Сурия масаласи бўйича Америка халқига мурожаат қилади.

Сурия ҳукуматига нисбатан ҳарбий куч қўллаш бўйича Обама таклиф этган режа ҳозирча Конгресс тарафидан муҳокама этилгани йўқ.

Айни дамда Россия Сурия ҳукуматига кимёвий қуролларни халқаро ҳамжамият назоратига топшириш таклифи билан чиқиш режасини илгари сурмоқда.

Франция ҳукумати сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия режими кимёвий қуролларни халқаро назоратга топширишига доир шартларни белгилаб берувчи резолюцияни қабул қилиши керак, дея таклиф қилди.

Россия президенти Владимир Путин мазкур режа АҚШ ҳукумати Сурияга нисбатан куч ишлатиш таҳдидини тўхтатсагина амалга ошишини такидлади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтон “чалғитиш ва пайсалга солиш тактикасига алданмаслигини” маълум қилди.
XS
SM
MD
LG