Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:39

"Миржалол Қосимов саботаж қурбони бўлди"


Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоасига ўтган йил ёзидан бери мураббийлик қилиб келаётганди.
Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоасига ўтган йил ёзидан бери мураббийлик қилиб келаётганди.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг истеъфога чиқишини вазиятни яқиндан билган шарҳловчилар ана шундай изоҳламоқдалар.


Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан айрилган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Миржалол Қосимов истеъфога чиқишини билдирди.

Мураббий бу ҳақда Иродания терма жамоасига қарши 10 сентябр куни ўтказилган ўйиндан сўнг маълум қилган.

- Йигитларга раҳмат. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, барча айбни ўз бўйнимга оламан. Жаҳон чемпионатига чиқишни истаган эдик. Аммо вазифа бажарилмади. Барча айбни ўз бўйнимга олган ҳолда, истеъфо сўрайман. Жамоага янги қон керак, - деди Миржалол Қосимов мағлубиятли ўйиндан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида.

Сешанба куни Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида ўтган жавоб ўйинида Иордания терма жамоасининг қўли баланд келди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланиб, ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди.



Чироқ атайлаб ўчирилдими ?

Ўйиннинг қўшимча белгиланган вақтида Пахтакор марказий стадионида чироқ ўчиб қолди. Чироқ ўн дақиқалардан кейин ëнди.

Футбол мухлисларига кўра¸ бу ҳолат стадионнинг халқаро даражадаги мусобақага техник жиҳатдан тайëр эмаслигига мисол бўлди.

Иорданияликлар Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00
(Иорданияликлар туни билан Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабани нишонлашди)

Ўйиннинг қўшимча белгиланган вақтида Пахтакор марказий стадионида чироқ ўчиб қолиши ўйинчиларнинг дам олишига шароит яратган бўлса ҳам¸ бу ҳолат стадиондагилар орасида руҳий саросима яратди.

Футбол ишқибозларига кўра¸ чироқ ўчишидан олдин 100 минут майдонда ўйнаб чарчаган ўйинчилар учун свет кетиб қолиши дам олиб¸кучни тиклаш учун имкон бўлган.

Бу аснода “Чироқ атайлаб ўчирилмадими?” деган савол ҳам ўртага чиқди.

Пахтакор стадиони мутасаддилари Озодлик мухбирининг бу саволини эшитиши билан телефонни ўчириб қўйишди.

Ўзбекистон футбол федерациясининг исмини айтмаган мулозими¸ чироқ ўчиб қолгани борасида суриштирув олиб борилаëтганини айтди. Айни мулозимга кўра¸ саботаж мақсадида атайлаб чироқ ўчириб қўйилиши версиясини федерация кўриб чиқмаяпти.

Пахтакор ва Жар стадионларида кейинги 5 йил ичида футбол мусобақаси ўтаëтган пайтда чироқ ўчиб қолгани кузатилмаган.

Футболни Евроспорт халқаро спорт каналида шарҳлаган футбол коментаторлари чироқ ўчиб қолганини исҳтеҳзо билан шарҳлашди.

Халқаро шархловчилардан бири ўйин пайти стадионда чироқ ўчганига илк бора гувоҳ бўлганини таъкидлади.

Қосимов иккинчи марта истеъфо бермоқда

43 ёшли Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2012 йилнинг июнидан бошлаб бошқариб келаётган эди.

Миржалол Қосимов 2012 йилнинг июнь ойида, Вадим Абрамов қўл остидаги миллий терма ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичини Эронга қарши ўз майдонидаги мағлубият билан бошлаганидан сўнг, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Қосимов бундан аввал 2008 йил сентябрдан 2010 йил мартига қадар ҳам терма жамоада фаолият олиб борган , бироқ муваффақиятсиз натижалар сабаб истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.

2010 йил мартида Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов ўрнига тайинланган эди.

Миржалол Қосимов истеъфосини изоҳлаган ўзбек блоггери Бобомурод Абдуллаев терма жамоа мураббийининг саботаж қурбони бўлганини айтади:

- Олдинги мураббий кетганидан жамоа норози эди. Шу боис жамоа Миржалол Қосимовнинг мураббий сифатида тайинланишидан рози бўлмаган. Улар бир неча марта раҳбариятга чиқиб, терма жамоа мураббийи Миржалол Қосимовни ишдан олиш масаласини кўтаришган. Миржалол Қосимовни обрўсизлантириш учун терма жамоа саботаж йўлини танлаб, атайлабдан ëмон ўйинлар кўрсатган, - дейди футбол шарҳловчиси сифатида танилган блоггер Бобомурод Абдуллаев Озодлик билан суҳбатда.

Блоггер Абдуллаев билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:01 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG