Линклар

logo-print

Руҳоний Эрон ядровий масалада Ғарб билан муроса қилишга тайёрлигини билдирди


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон ўз ядровий дастури борасида жаҳоннинг қудратли давлатлари билан келишувга эришишга тайёрлиги, лекин бунинг учун вақт чекланганини баён қилди.

Эрон, деди Руҳоний, муросага боришга тайёр, лекин “халқнинг ҳуқуқларини” ядровий дастурга алмашмайди.

IRNA агентлиги Руҳоний сўзларидан келтирган иқтибосга кўра, Эрон раҳбари Ғарб ҳукуматларини Теҳронга нисбатан сиёсатини ўзгартириш, жумладан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга чақирган.

Ядровий дастур бўйича муросага эришиш вазифасини “ўзаро ҳурматсиз бажариб бўлмайди”, деди президент Руҳоний.

Эрон янги президентининг бу сўзлари у жорий ойда Нью Йоркда БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлашга тайёргарлик кўраётган пайтда янгради.

Ғарб Эронни яширин тарзда ядровий қурол ясашга уринаётганликда айблайди. Теҳрон бу айбловларни рад этади.
XS
SM
MD
LG