Линклар

Хитой Қирғизистонга 3 миллиард доллар сармоя киритади


Хитой Президенти Си Цзиньпин ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев.

Хитой Президенти Си Цзиньпин ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев.

Бишкекда Хитой Президенти Си Цзиньпин ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасида имзоланган қатор ҳужжатлар орасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларация ҳам бор.

Чоршанба куни сўзлашувлардан кейин мухбирлар олдида қилган чиқишида Атамбаев бошқа ҳужжатлардан, жумладан, Қирғизистонда табиий газ қувури қурилиши, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик, Бишкекдаги электр станциясини қайта қуриш, Қирғизистоннинг шимолий ва жанубий минтақларини бирлаштирувчи йўл қуриш, Қирғизистонга 10 миллион АҚШ долларига тенг кредит ажратишга оид келишувлар имзоланганини билдирди.

Ҳужжатлар бўйича Хитой Қирғизистонга жами 3 миллиард АҚШ доллари миқдорда сармоя ётқизиши кўзда тутилган

Президент Си Бишкекка сешанба куни Тошкентдан учиб келди. Ўзбекистонда президент Ислом Каримов билан Хитой раҳбари ўртасидаги музокаралар натижасида жами 7,7 миллиард АҚШ долларига тенг келишувларга қўл қўйилди.

Хитой президенти Бишкекда жума куни бошланадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG