Линклар

logo-print

Польша президенти самолёти қулаган жойда кафандуздлик қилганлар устидан ҳукм ўқилди


Россиянинг Смоленск вилоятида рўй берган ҳалокатда Польша Президенти Лех Качиньский билан яна 95 киши ҳалок бўлган.

Россиянинг Смоленск вилоятида рўй берган ҳалокатда Польша Президенти Лех Качиньский билан яна 95 киши ҳалок бўлган.

Россияда 2010 йил апрелида Польша президенти самолёти ҳалокатга учраган ҳодиса жойида кафандуздлик қилган тўрт собиқ ҳарбий устидан ҳукм ўқилди. Смоленск гарнизони суди айбланувчиларнинг бирини икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Судланувчиларнинг уч нафарига бир ярим йилдан икки йилгача шартла қамоқ жазоси берилди.

Айбдор деб топилганлар, ҳалокат қурбонларидан кердит карталарини ўғирлаганликларига иқрор бўлган. Улар банкоматдан 2000 АҚШ долларидан ортиқроқ пулни ечиб олганлари кузатув камерасига ёзиб олинган.

Судланган ҳарбийлар ҳодиса жойини қуршаб олиш буйруғини олган аскарлар орасида бўлган.

Россиянинг Смоленск вилоятида рўй берган ҳалокатда Польша Президенти Лех Качиньский билан яна 95 киши ҳалок бўлган. Россияда ишлаб чиқарилган ТУ-154 русумидаги самолёт Смоленскдаги ҳарбий аэропортга қўнаётган пайтда ҳалокатга учрган.
XS
SM
MD
LG