Линклар

Шимолий Корея ядровий реакторини қайта ишлата бошлагани айтилмоқда


АҚШдаги тадқиқот институти спутникдан олинган суратларга таяниб Шимолий Корея плутоний реакторини қайтатдан ишлатишни бошлаганини айтмоқда.

Қайта ишга тушгани айтилаётган Йонбён реактори 2007 йили қуролсизлантириш келишувига кўра ишдан чиқарилган.

Жорий йилнинг апрел ойида эса расмий Пхенян реакторни қайтатдан ишга тушириш режаларини эълон қилган эди.

Жон Хопкинс номидаги Халқаро тадқиқотлар мактабига кўра, 31 август куни тижорий спутниклардан олинган суратлар реактор иссиқлиги ёрдамида ишловчи электр генераторлари тўлиқ ишга тушганига ишора этади.

БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

Шимолий Корея ҳукумати 2008 йилда қуролсизлантириш келишуви доирасида Йонбён реакторининг совутиш тизимидаги сув минорасини бузиб ташлаган эди.
XS
SM
MD
LG