Линклар

Россия президенти Владимир Путиннинг яқин сафдоши ҳисобланмиш Сергей Собянин бугун Москва мэри сифатида қасамёд келтиради.

Собянин якшанба куни ўтган сайловларда 51,3 фоиз овоз олиб, Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Алексей Навальнийни (27,3 фоиз) ортда қолидрган эди.

Навальний сайлов натижалари қалбакилаштирганини айтиб, уларни тан олишдан бош тортди. Унинг иддао қилишича, Собянин 50 фоиздан камроқ овоз тўплаган ва сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилиши шарт.

Пайшанба куни ўтадиган инаугурация маросимига прзидент Путин ҳам келиши кутилмоқда.

Алексей Навальний эса пайшанба куни сайлов натижалари қалбакилаштирилгани бўйича Москва судларига юздан ошиқ арз киритмоқчи.

Сергей Собянин 2010 йили Кремл тарафидан Москва мэри этиб тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG