Линклар

logo-print

Путин Обаманинг фикрларига қарши чиқди


АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Владимир Путин.

АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин “The New York Times” газетасида эълон қилинган мақоласида АҚШнинг Сурияга қарши ҳарбий ҳужуми жаҳон тартибини остун-устун қилиб юбориши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШнинг нуфузли газетасида қилган чиқишида Путин, 21 август куни Дамашқ яқинида рўй берган кимёвий ҳужум ортида президнт Башар Ассад режими эмас, исёнчи кучлар турганига “ишониш учун барча асослар” борлигини ҳам таъкидлади.

Путин шунингдек Американинг “ўзига хослиги” ҳақидаги ғояни танқид қилиб, дунёда миллионлаб одам Қўшма Штатларни демократия модели эмас, мутлақ кучга ишонадиган давлат сифатида кўраётганини таъкидлади.

Сешанба куни президенти Барак Обама Америка халқига қилган мурожаатида кимёвий ҳужумда айбланаётган Ассад режимини жазолаш ғоясини ёқлаб, гап Америка идеаллари ва тамойиллари ҳақида кетмоқда ва “бизни ўзига хос миллат қилиб турган” қадриятлар шулардир, деган эди.

Путиннинг мақоласи АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни Женевада Сурия масаласини муҳокама қилишидан олдин эълон қилинди. Сурия режимига қарашли кимёвий қуролларни халқаро назоратга ўтказишга доир Россия ташаббуси Женева сўзлашувлари кун тартибидаги асосий масаладир.

Оқ уй расмийлари президент Барак Обаманинг “қатъий баёнотлари” бўҳронга дипломатик ечим топиш ҳаракатларининг жонланишига йўл очиб берди, демоқда.
XS
SM
MD
LG