Линклар

Цукерберг интернетсиз 5 миллиард одамни Интернетга қўшмоқчи


Марк Цукерберг.

Марк Цукерберг.

Фойдаланувчилари сони 1 миллиард 150 миллионга етган Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўз ширкати стратегиясини ўзгартирганини баëн қилди. Ер юзи аҳолисининг 5 миллиарддан ошиғи ҳамон Интернетдан мосуво яшаëтган бир пайтда¸ Цукерберг ана шу қатламни ҳам виртуал дунëга қўшиб¸ бу дунëнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирмоқчи.

Яқинларгача Facebook асосчисининг бош мақсади ўзи яратган бу ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар сонини 1 миллиардга етказиш эди.

Бу орзусига етган Цукерберг ўз орзуси ҳудудини янада кенгайтирди – энди у Facebookda реал дунë муқобилини яратишни ниҳоясига етказиш учун унга қўшилиш имконидан маҳрум қолаëтганларга Интернет бермоқчи. Интернетга қўшилган ҳар бир виртуал аъзонинг Facebook мижозига айланиши борасида эса¸ Цукербергда деярли шубҳа йўқ.

- Дунëни ҳақиқий ва ўзаро боғланган дунëга айлантириш учун қаерда яшаши ва қанча пул топишидан қатъий назар¸ ҳар бир инсон Интернетга боғланиш имконига эга бўлиши керак. Шу мақсадда Facebook ўз стратегиясини қайта кўриб чиқиб¸ уни кенгайтирмоқда ва бундан буëн Интернет тарқатишни ўз асосий мақсадига айлантирди¸ дея баëнот берди Марк Цукерберг чоршанба куни.

Ўтган ой Цукерберг Internet.org деб номланган янги саҳифани ўзи ëзган 10 саҳифалик мақола билан ишга туширди.

“Бугун дунëнинг учдан икки қисмида Интернет йўқ. Ҳаммамизни боғлайдиган дунëни тасаввур қилинг!”¸ деган сўзлар бу саҳифага шиор ўлароқ танланди.

Цукербергнинг ëзишича¸ у бошлаган ташаббус дунëнинг айнан интернетсиз қисмига Интернет тарқатишни кўзда тутади ва Facebook шу мақсадда жаҳоннинг етакчи олти телекоммуникация ва мобил алоқа оператори билан ҳамкорлик қилади.

“Мен дунëдаги барча инсоннинг нафақат смартфонга эга бўлиши¸ балки бу телефонининг Интернетга уланган бўлишини истайман. Бугун смартфон нархи қўл етгулик бўлгани ҳолда¸ унга боғланиш ва унинг маълумотлар базасига қўшилиш қимматга тушмоқда. Бу эса адолатдан эмас”¸ деб ëзди Цукерберг.

2004 йилда Ҳарвард университетининг Компютер технологияси бўйича талабаси ўлароқ ëтоқхонада Facebookни ишга туширган Цукерберг¸ бугун дунëнинг акциялари энг бозорбоп бўлган 110 миллиард долларлик ширкати эгасидир.

Дунëнинг интернетсиз аҳолисини Интернетга тортиш¸ Цукерберг танқидчилари таъкидлаëтгандек¸ уларни Facebook ижтимоий тармоғига қўшиш демакдир. Бу эса¸ Цукерберг учун ўз бизнесини кенгайтириш ва янада кўпроқ пул қилиш имконидир¸ дейишмоқда танқидчилар.

Аммо Цукерберг ўз амбицияси бойлик кўпайтиришдан кўра каттароқ эканини айтади.

“Очиқ ва бир-бири билан боғланган виртуал дунë яратиш учун реал дунëдаги ҳаммани Интернетга қўшайлик. Интернетлик бўлгандан кейин улар Facebookка қўшиладими¸ йўқми¸ бу уларнинг ўз иши. Зотан бугун маърифат ҳам¸ қудрат ҳам¸ иқтисодий куч ҳам Интернетда”¸ деб жавоб берди бундай танқидларга Цукерберг.

Facebook асосчисига кўра¸ дунë аҳолисини Интернетга қўшиш¸ ўзи ва ширкати учун шунчаки ҳобби эмас¸ балки янги мандатдир.

"Зотан мен асос солган ширкатнинг алс моҳияти дунëни ўзгартиришдир"¸ дейди 29 яшар Марк Цукерберг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG