Линклар

logo-print
Қозоғистонда ўтаётган Кўпкари бўйича биринчи Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонлик чавандозларга ютқазиб қўйди.

Вечерний Бишкек газетасининг хабар қилишича, 11 сентябр куни бошланган халқаро мусобақанинг биринчи ўйинида қирғизистонликлар ўзбекистонликлардан 11 марта улоқни тортиб олган. Ўзбек чавандозларнинг омади бир марта чопган.

Остона шаҳрида ўтказилаётган кўпкари бўйича биринчи Осиё чемпионатида Ўзбекистон билан Қирғизистондан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Хитой, Мўғилистон ва Россиядан келган суворилар ҳам иштирок қилмоқда.

Чоршанба кунги улоқда Қозоғистон Тожикистонни 9-3, Хитой Туркияни 8-0, Россия Мўғилистонни 13-0 ҳисобида мағлуб этди.

Улоқчилар 15 сентябргача куч синашади.
XS
SM
MD
LG