Линклар

Навальний сайлов натижалари юзасидан судга шикоят қилди


Алексей Навальний сайлов пайтида қонунбузарликлар рўй берганини кўрсатувчи ҳужжатларни 20та қутида олиб келди.

Алексей Навальний сайлов пайтида қонунбузарликлар рўй берганини кўрсатувчи ҳужжатларни 20та қутида олиб келди.

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навльний Москва мэри сайлови натижалари юзасидан судга шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Ўтган якшанба кунги сайловнинг расмий натижаларига кўра, Навальний амалдаги мэр Сергей Собянинга ютқазди.

Навальний пайшанба куни Москва шаҳар судига 20та қутида, унинг айтишича, сайлов пайтида қонунбузарликлар рўй берганини кўрсатувчи ҳужжатларни олиб келди.

Навальнийнинг айтишича, унинг сайловолди штаби сайлов натижалари қалбакилаштирганини исботловчи 950дан ортиқ ҳолатни ҳужжатлаштирган.

Расмий натижаларга кўра, кремлпараст Собянин 51 фоиз овоз олиб, иккинчи давра сайлов ўтказишга эҳтиёж қолмаган.

Собяниннинг пайшанба куни мэр сифатида қасамёд келтириш кутилмоқда. Қасамёд маросимида Россия Президенти Владимир Путиннинг иштикро этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG