Линклар

logo-print

Атамбаев Каримовга Ўш воқеалари пайтидаги кўмаги учун миннатдорчилик билдирди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни Бишкек аэропортида Қирғизистон Бош вазири Жанторо Сатибалдиев кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни Бишкек аэропортида Қирғизистон Бош вазири Жанторо Сатибалдиев кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Бишкекка етиб келди.

Каримовни Бишкек аэропортида Қирғизистон Бош вазири Жанторо Сатибалдиев кутиб олди.

Шундан кейин Каримов Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди ва ШҲТ саммити Бишкекда ўтказилаётгани Қирғизистон учун муҳим ҳодиса эканини қайд этди.

Атамбаев эса, 2010 йилги Ўш қирғини пайтида можарони бартараф қилишга ҳисса қўшгани учун Каримовга миннатдорчилик билдирди.

- 2010 йилда алангани тезда ўчиришда бизга ёрдам берганингизни ҳаммамиз яхши эслаймиз. Қирғизистон ва қирғизистонликлар буни ҳеч қачон ёддан чиқармайди, деб ўйлайман,- деди Атамбаев.

Ўндан ортиқ давлат ва ташкилот вакиллари иштирок этадиган саммитда ШҲТ мамлакатлараро банки ва Тараққиёт жамғармаси ташкил этиш, Суриядаги вазият, Афғонистоннинг 2014 йилдан кейинги тақдири каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

2001 йилда ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон, Қирғизистон,Тожикистон, Қозоғистон, Хитой ва Россия аъзо давлатдир. Хиндистон, Эрон, Мўғилистон, Покистон, Афғонистон ташкилотда кузатувчи давлат ҳисобланади. Туркия, Беларус ва Шри-Ланка эса Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг диалог бўйича ҳамкори мақомига эга.
XS
SM
MD
LG