Линклар

logo-print

Флорида полицияси Қуръонни ёқмоқчи бўлган Терри Жонсни ҳибсга олди


Пастор Терри Жонс бундан аввал ҳам мусулмонларнинг муқаддас китобини ёққани билан танилган.

Пастор Терри Жонс бундан аввал ҳам мусулмонларнинг муқаддас китобини ёққани билан танилган.

АҚШнинг Флорида штатида насроний пастор Терри Жонс Қуръонни ёқишга уринаётган пайтда қўлга олинди.

Агентликлар хабарларига кўра, 61 ёшли руҳоний 11 сентябр куни Флриданинг Тампа Бэй шаҳрида жамоатчилик олдида Қуръоннинг уч мингта нусхасини ёқмоқчи бўлган. Флорида полицияси Жонсни машинасидан тушаётган пайтда ҳибсга олган. Машина ичида Қуръон китобининг бир неча минг нусхаси топилган.

Ҳозирча унга қандай айблов қўйилиши очиқлангани йўқ.

Пастор Терри Жонс бундан аввал ҳам мусулмонларнинг муқаддас китобини ёққани билан танилган. Унинг аксилисломий чиқишлари мусулмон дунёсида норозиликларга сабаб бўлган.

Жонс ўтган йили Интернетда эълон қилинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” фильмининг яратилишида ҳам иштирок этган. Муҳаммад Пайғамбар ва исломий удумларни таҳқирловчи мазкур фильм Яқини Шарқ ва Осиё мамлакатларида аксиламерика чиқишларга сабаб бўлган.

Бу чиқишлардан бири 2012 йилнинг 11 сентябр куни Ливиянинг Бенғози шаҳрида зўравонликларга айланиб кетиб, натижада АҚШ консуллигига қилинган ҳужум оқибатида элчи ва яна уч дипломат ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG