Линклар

logo-print

Колумбияда ясама қорнига 2 кило кокаин яширган канадалик аёл ҳибсга олинди


Колумбияда қорнига 2 килограмм кокаин яиширган канадалик аёл аэропортда қўлга олинди.

Рейтерс агентлигининг хабар қилишича, Ричи Табата Леа қорнида етти ойлик ҳомиласи борлигини айтиб, танасига ёпиштирилган ясама қоринга накотик моддаларини яширган ҳолда самолётга чиақаётган пайтда қўлга оилнган.

Торонтога учиб кетаётган самолётга чиқиш пайтида, 28 ёшли Леа божхона назоратчисига қорнида етти ойлик боласи борлигини айтган. Божхоначи аёлнинг қорнини ушлаб кўриб, унинг тана ҳароратидан совуқ ва қаттиқлигидан шубҳаланган.

Канадалик аёл текширувдан ўтказилганда ясама қориндан 2 килограмм наркоти моддаси чиққан. Агар наркотик контрабандасида айбдор деб топилса, Канада фуқароси саккиз йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG