Линклар

Франкфурт автошоусида ўзи юрар Mercedes тақдим қилинди


Ўзи юрар Mercedes Benz яқинда Германияда соатига 100 километр тезликда синаб кўрилди.

Ўзи юрар Mercedes Benz яқинда Германияда соатига 100 километр тезликда синаб кўрилди.

Франкфуртда ўтаётган Халқаро автомобиллар кўргазмасида Германиянинг Daimler ширкати ҳайдовчисиз бошқариладиган илк Mercedes Benz машинасини тақдим қилди.

Қисман автоном тарзда юра оладиган Mercedes Benz S500 русумидаги автомобил 2020 йилда сотувга чиқарилиши айтилмоқда.

Рейтерс агентлигига кўра, Daimler янги ўзи юрар автомобилни яқинда Германияда соатига 100 километр тезликда синаб кўрган.

Янги Mercedes ҳам ўзи, ҳам ҳайдовчи ёрдамида юра олади. Унинг бортида ўрнатилган камера ва радарлар машина компьютерига унинг жойлашуви, светофор ранглари, тезлик ва манзилга қандай етиб бориш тўғрисидаги маълумот бериб туради.

Лекин ҳозирча тўла мустақил тарзда ўзини-ўзи бошқара оладиган машиналар сотувга чиқиши учун кўп йиллар ўтиши керак, демоқда мутахассислар, чунки бунинг учун йўл ҳаракати қоидалари каби меъёрларга ўзгартиш киритилиши лозим бўлади.

10 сентябрдан 22 сентябргача ўтадиган 65-Франкфурт Халқаро автошоусида жаҳон машинасозлари юздан ортиқ янги автомобилни тақдим этмоқда. Бу йилги автошоуда асосий эътибор электромобилларга қаратилмоқда.
XS
SM
MD
LG