Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:53

Ислом Каримов Бишкекка борди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 13 сентябр куни ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Бишкекка борди.

Ўндан ортиқ давлат ва ташкилот вакиллари иштирок этиши айтилаётган саммитда ШҲТ мамлакатлараро банки ва Тараққиёт жамғармаси ташкил этиш, Суриядаги вазият, Афғонистоннинг 2014 йилдан кейинги тақдири каби масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

2001 йилда ташкил этилган Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон, Қирғизистон,Тожикистон, Қозоғистон, Хитой ва Россия аъзо давлатдир. Хиндистон, Эрон, Монголия, Покистон, Афғонистон ташкилотда кузатувчи давлат ҳисобланади. Туркия, Беларус ва Шри-Ланка эса Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг диалог бўйича ҳамкори мақомига эга.

Ўзбекистон президенти Бишкекка келди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00
XS
SM
MD
LG