Линклар

Қирғизистон Ўзбекистон дипломатига нисбатан жиноят иши очмайди


Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси дипломати Қирғизистон фуқаросига тан жароҳати етказгани ҳолати бўйича жиноят иши очилмайдиган бўлди.

23 август куни кечқурун Бишкекдаги “Москва” кўнгилочар мажмуаси олдида Ўзбекистон элчихонасининг биринчи котиби Хайриддинов бошқарган машина бишкеклик фуқаро бошқараётган машина билан тўқнашгани ва дипломат қирғизистонликни калтаклагани ҳақида хабар берилган эди.

Бишкек шаҳар милициясининг 12 сентябрда билдиришича, суд – тиббиёт экспертизаси қирғиз фуқароси тан жароҳати олганини тасдиқламаган. Мана шу асосда жиноят иши очиш рад этилган.

Мазкур воқеа юзасидан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга норозилик нотаси жўнатган эди.
XS
SM
MD
LG