Линклар

Қозоғистоннинг КазТАГ агентлиги Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қозоқлар яшайдиган Хитой тепа қишлоғи бузиб ташлангани ҳақида гувоҳларга таянган ҳолда пайшанба куни хабар берди.

КазТАГнинг гувоҳларга таяниб билдиришича, қишлоқдаги уйлар булдозерлар билан бузилган, қишлоқ аҳолиси эса далага тикилган чодирларга кўчирилган.

“Бу иш маҳаллий аҳолининг розилигисиз амалга оширилган ва уларга бу ҳақда гапириш ҳам тақиқланган. Айни пайтда бу қишлоққа Андижон ва Намангандан келган фуқаролар жойлаштирилмоқда”, деб иқтибос келтиради КазТАГ гувоҳлар сўзларидан.

Бироқ Тошкент вилоят ҳокимлигидаги аноним манба КазТАГ агентлигига уйлар қозоқ аҳолисининг рухсатисиз бузилгани тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга зид эканини билдирган. Манбанинг айтишича, қишлоқ Тошкент вилояти автойўлларини кенгайтириш лойиҳаси асосида ҳар бир оилага компенсация тўлаш ва муқобил турар-жой таклиф қилиш шарти билан бузилган.
XS
SM
MD
LG