Линклар

Ўзбекистондаги нефт ва газ саноати билан боғлиқ барча лойиҳаларини тўхтатган Малайзиянинг Petronas ширкати ўрнини Хитойнинг CNPC компанияси эгаллайди.

“Время Востока” нашрининг 12 сентябр куни хабар беришича, бу борада Хитой ширкати “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинги билан меморандум имзоланган. Хабарда айтилишича, меморандумда Хитой томони Сурхон ва Бўйсун нефт-газ блокларини ўзлаштириш ниятида экани белгиланган.

Мазкур меморандум Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Жорий йилнинг июл ойида Малайзиянинг Petronas ширкати мазкур ҳудуддаги лойиҳалар тижорий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас, деган сабаб билан Ўзбекистондан чиққиб кетаётганини билдирган эди. 2008 йилда имзоланган шартномага мувофиқ, Малайзия ширкати 5 йил давомида Ўзбекистонга камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш мажбуриятини олганди.
XS
SM
MD
LG