Линклар

Бишкек Тошкентдан вагонларни Қирғизистонга ўтказишни илтимос қилди


Қирғизистон ҳукумати расмий Тошкентдан Ўзбекистоннинг Савай ва Хонобод темир йўл станцияларида ушлаб турилган 200 цицтерна ёнилғи-мойлаш материалларини Қирғизистон ҳудудига ўтказишга рухсат бериш илтимоси билан мурожаат қилди.

Мазкур илтимоснома Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов номига жўнатилган.

Қирғизистонга ёнилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келаётган вагонлар Ўзбекистон ҳудудида 20 августдан бери ушлаб турилибди.

Ўзбекистон Темир йўллари ширкатидаги манба 5 сентябр куни Озодликка Қирғизистонга қарашли бўлган 200та вагоннинг туриб қолганини тасдиқлаган. Манбанинг билдиришича, Ўзбекистон мустақиллиги арафасида темир йўллардаги баъзи қатнов йўналишлари вақтинча бекитилган ва бу ҳолат қўшни давлатларга оид вагонларнинг туриб қолишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG