Линклар

Хитойда уч уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди


Урумчидаги норозилик намойиши Хитой полицияси билан тўқнашувга айланиб кетган эди.

Урумчидаги норозилик намойиши Хитой полицияси билан тўқнашувга айланиб кетган эди.

Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухториятида уйғур миллатига мансуб уч киши ўлим жазосига, бир киши эса 25 йилга ҳукм қилинди.

Судланувчилар шу йилнинг июн ойида мухторият ҳудудида содир этилган тартибсизликларда айбдор деб топилди.

Хитой расмийлари тартибсизликларни “диний экстремистлар уюштирган террорчилик акти” сифатида баҳоламоқда. Тартибсизликларда 35 одам ҳалолк бўлган эди.

Бундан аввал Уйғур мухториятида 2009 йилнинг июл ойида тартибсизликлар юз берган, хитойлар ва уйғурлар ўртасидаги тўқнашувларда 200 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG