Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:25

Каримов Сурия масаласида Путинни қўллади


Президент Ислом Каримов саммит арафасида-пайшанба куни қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашди.
Президент Ислом Каримов саммит арафасида-пайшанба куни қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашди.

Ўзбекистон президенти фикрича, Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш, Афғонистондаги вазиятни барча кучларнинг ўзаро муросага келиши орқали барқарорлаштириш ва Орол муаммосини ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигида бартараф этиш минтақадаги барқарорликнинг асосий омилидир.

Ўзбекистон президенти фикрича, Бишкек саммити дунёнинг турли минтақаларида кескинлик таранглашиб бораётган ва вазият радикаллашаётган бир вақтда бўлиб ўтмоқда. “Шунинг учун диққатингизни бизнинг назаримизда муҳим бўлган учта асосий масалага қаратмоқчиман” деди Ислом Каримов:

- Биз Бишкек декларациясига Россия ташаббуси билан киритилган Сурия кимёвий қуролларини халқаро назоратга топшириш ва Суриянинг кимёвий қуролларни тарқатмаслик конвенциясига қўшилиши ҳамда Сурия ўз кимёвий қуролларини йўқ қилиши тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг нуқтаи назаримизча, бундай ташаббус биринчи навбатда Cуриянинг ўзи томонидан кўтарилиши лозим эди. Биз Сурияда икки йилдан ортиқроқ давом этаётган фуқаролар урушини сиёсий йўл билан бартараф этилиши тарафдоримиз.

Каримов Бишкек саммитида учта масалага эътибор қаратди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:47 0:00
Бевосита линк

Ислом Каримов ўз чиқиши давомида Ўзбекистон Суриядаги бўҳронни Сурия ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ҳаракатларига кескин қарши эканини билдирди.

Шундан сўнг Каримов Афғонистон масаласига тўхталди. Унинг фикрича, 2014 йилда Афғонистондан НАТО ҳарбийлари олиб чиқиб кетилиши билан бу мамлакатда сақланиб қолаётган ноаниқлик вазияти Афғонистондаги барқарорлика жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин:

- Ягона йўл муаммони ҳал этишнинг тинч сиёсий йўлини излаш, музокаралар йўли ва муросага эришиш йўлидир. Мен келишувга эришиш демаяпман. Турли қарама-қарши кучлар билан БМТ раҳнамолиги остида муросага келиш демоқдаман. Ўзбекистон Афғонистон ички ишларига принципиал тарзда аралашмаслик, Афғонистон билан икки томонлама ҳамкорлик, афғонларнинг ўзлари танлаб олган ҳукуматга кўмак кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш сиёсатини олиб бормоқда.

Ўзбекистон раҳбари ШҲТ хавфсизлик масалари юзасидангина кенгашадиган тузилма бўлиб қолмасдан, балки транспорт ва коммуникация, иқтисодий тараққиёт ҳамда ижтимоий тараққиёт масалаларида ҳамкорлик қилиши кераклигини айтиб ўтди. Каримовнинг айтишича, ноябр ойи охирида Тошкентда ШҲТга аъзо давлат ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтади. Каримов мана шу йиғилиш давомида ШҲТ тараққиёт банки ва ШҲТ тараққиёт жамғармаси масааласида томонлар принципиал масалалар бўйича келишимга келишига умид билдирди.

Қирғиз президенти ШҲТ саммитида лидерларни кутиб олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00


Учинчи масала қаторида Ислом Каримов Орол муаммосини тилга олди. Ўзбекистон президенти, жорий йилда ўз мамлакати Оролни қутқариш халқаро ташкилотига раисликни қабул қилиб олганини таъкидлар экан, Орол денгизининг қуриб бориши минтақада яшаётган миллионлаб одамларнинг ҳаётига ва хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид эканини урғулади:

- Бу ҳудудда камида 50 миллион одам яшамоқда. Улар бу ерда яшаш билан бир қаторда узоқ йиллар аввал бошланган ҳалокатнинг барча қийнчиликларини бошдан кечирмоқда. Лекин келажакда нима бўлишини олдиндан айтиб бериш жуда қийин.

Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти ШҲТни Оролни қутқариш халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга чақирди. Ислом Каримов фикрича, БМТда кузатувчи мақомига эга бўлган бу икки ташкилот ҳамкорликда халқаро ҳамжамият, донорлар ва молиявий заҳираларни Оролнинг қуриши оқибатида юзага келаётган экологик бўҳроннинг олдини олиш ҳаракатига жалб эта олади.

БМТ саммитида Сурия масаласи асосий мавзу бўлади. Саммитга келган барча президентлар бу мавзу юзасидан ўз позицияларини билдирдилар. Бишкек саммити якунида имзоланган декларацияда ШҲТга аъзо давлатлар Суриядаги бўҳрон мазкур мамлакат суверинитети сақланган ҳолда сурияликларнинг ўзлари томонидан ҳал этилиши керак деган позицияда экани қайд этилди.

Шунингдек, Бишкек декларациясида ШҲТга аъзо давлатлар Эронга нисбатан ҳарбий куч қўллаш таҳдиди ва айрим давлатларнинг Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этилишини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат сифатида баҳолаши таъкидланди.

Саммит доирасида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Россия, Хитой ва Қирғизистон президентлари, Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай эса Россия президенти билан музокаралар ўтказди.

Саммитнинг тор доирадаги умумий мажлиси маҳаллий вақт билан соат 11 да бошланди ва соат 14 гача давом этади. Соат 11 гача эса президентлар 1+1 форматида учрашувлар ўтказди. Тушдан кейин саммитнинг кенгайтирилган йиғилиши бошланади ва унда кузатувчи давлатлар раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Саммитга ташкилотга аъзо 6 давлат ҳамда Эрон, Афғонистон, Монголия президентлари, Хиндистон ва Покистон расмийлари келган.

Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Бишкекка кутилганидан бир неча соат кечроқ етиб келди. Ахборот агентликларининг билдиришича, бунга Путин учиши кутилган ТУ-214 учоғида техник носозликлар аниқлангани сабаб бўлган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 13 сентябрда Бишкекда бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этиш учун Путиндан олдинроқ етиб келган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов пайшанба куни қирғиз ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон президенти Бишкекка келди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00
(Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ШҲТ саммитида қатнашиш учун Бишкекка 12 сентябр куни етиб келди.)

Учрашув чоғида Ислом Каримов Хитой, Эрон ва Россия каби йирик давлатлар раҳбарлари ўзаро учрашувлар ўтказишни режалаштирган Бишкек саммити жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўлишини таъкидлаган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эса 2010 йилги Ўш қирғинини бартараф этишга ҳисса қўшгани учун Каримовга миннатдорчилик билдирди.

Саммитни турли мамлакатлардан келган 400 дан ортиқ журналист ёритмоқда.
Саммит муносабати билан Бишкекдаги бир қатор кўчаларнинг тўсилиши оқибатида шаҳарда пайшанба кунидан бери бир неча соатлик автотиқинлар юзага келди. Бишкекнинг ғарбий қисмида пайшанба куни 4 соатга яқин автотиқин бўлган. Шаҳарнинг шимолий ва жанубий қисмларида эса автотиқинлар 2-3 соат давом этган.

Бугунги йиғилиш сўнгида ШҲТга раислик мақоми Тожикистонга ўтказиб берилади. Ташкилотнинг кейинги саммити 2014 йилда Душанбеда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG