Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:18

Бишкекда Афғонистон бўйича халқаро анжуман ўтказилади


ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари.
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев келаси ой Бишкекда Афғонистондаги вазият ҳамда 2014 йилда НАТО қўшинлари бу мамлакатдан олиб чиқилганидан кейин минтақавий хавфсизлик бўйича халқаро анжуман ўтказилишини маълум қилди.

Жума куни Бишкекда бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида сўзлаган Атамбаев Қирғизистон Сурия бўҳронининг тинч йўл орқали ҳал этилиши тарафдори эканини қўшимча қилди.

Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакатлари Сурияга ташқи ҳарбий аралашувга қарши чиқаётган Москванинг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

ШҲТнинг бир кунлик саммитида ташкилотга аъзо 6 давлат - Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон, шунингдек, ташкилотда кузатувчи мақомига эга бўлган Эрон, Афғонистон, Монголия президентлари ҳамда Ҳиндистон ва Покистондан келган делегациялар иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG