Линклар

Путин Эрон ядро дастурини қўллади


Россия Президенти Владимир Путин, Бишкек, 2013 йил 13 сентябр.

Россия Президенти Владимир Путин, Бишкек, 2013 йил 13 сентябр.

Россия президенти Владимир Путин Теҳрон атом қувватидан тинч мақсадда фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида сўзлаган Путин Эрон ҳукуматининг уранни бойитиш ҳуқуқига ҳам эга эканини урғулади.

Россия раҳбари Теҳроннинг ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини олқишлади.

Бишкек саммитидан кейин Владимир Путиннинг Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан музокара ўтказиши режаланган.
XS
SM
MD
LG