Линклар

logo-print
Беларус президенти Александр Лукашенко оммавий қарсак чалишни тақиқлагани учун 2013 йилги “антинобел тинчлик мукофоти” соҳиби бўлди.

"Тақдирлаш маросими" 12 сентябр куни АҚШнинг Ҳарвард университетида театрлаштирилган тарзда бўлиб ўтди ва унда университет домлалари, юзлаб талаба ва меҳмонлар қатнашди.

Беларусда оммавий қарсакларга тақиқ икки йил олдин мухолифат тарафдорлари норозилик акциялари ўтказиб, сукут сақлаган ҳолда чапак чалганидан кейин жорий қилинган эди.

2011 йил июлида Минск суди бир қўли йўқ фуқарони ана шу тақиқни бузгани учун жаримага тортган.

“Ig Nobel Peace Prize” дунёнинг энг нуфузли Нобел тинчлик мукофотига пародия ҳисобланади.

Ушбу мукофот “аввал кулдирадиган, сўнг ўйлашга мажбур қиладиган воқеалар” учун берилади.

Тиббиёт, психология, биология ва астронимия, физика, кимиё, археология ва бошқа соҳаларда "ютуққа эришган арбоблар" ҳам 23-антинобел мукофотлари соҳиби бўлди.
XS
SM
MD
LG