Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:57

Россиядаги психоневрологик интернатда чиққан ёнғинда 37 одам ўлди


Нижний Новгород вилоятидаги психоневрологик интернатда содир бўлган ёнғин оқибатида 37 киши нобуд бўлди¸ деб хабар тарқатди Россия Федерацияси Тергов қўмитаси.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнган бинода қутқарувчилар ҳозирга қадар 19 нафар қурбоннинг жасадини топган.

Ёниб кул бўлган бинода жасадларни қидириш давом этмоқда. Ёнғин сабаби беморлардан бирининг оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлгани тахмин қилинмоқда.

Лука Маловишерский туманида жумага ўтар кечаси содир бўлган ёнғин юзасидан жиноий қўзғатилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин чиққан пайтда бир қаватли бинода тахминан 60 киши бўлган. Йигирмадан ортиқ одам эвакуация қилинган.
XS
SM
MD
LG