Линклар

Хитой президентининг Тошкентга қилган уч кунлик ташрифи давомида икки давлат ўртасида 15 миллиард долларлик келишув имзоланди. Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодида кучайиб бораëтган роли ўзбекистонликлар ҳаëтига қандай таъсир қилмоқда? 16 сентябр Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.

Жорий йил Хитой президентлигига тайинланган Си Цзипин дунëнинг иккинчи йирик иқтисодига айланган Пекин раҳбари сифатида ўтган ҳафта Марказий Осиëнинг тўрт давлати¸ хусусан Ўзбекистонга ҳам сафар қилди.

Хитойдек қудратли давлат раҳбарининг Марказий Осиëга 10 кун сафари қилиши¸ мустақил таҳлилчиларга кўра¸ мисли кўрилмаган воқеа ва бу мазкур минтақанинг Хитой учун аҳамияти қанчалик катта эканидан берилган муждадир.



Мазкур сафар давомида Хитой президенти Туркманистон¸ Қозоғистон¸ Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари билан умумий қиммати 40 миллиард доллардан ошиқ бўлган ўнлаб келишувга қўл қўйди.

Хитойнинг минтақа иқтисодига ëтқаизëтган бундай улкан сармоясининг асосан ëнилғи ва ëнилғи инфраструктураси лойиҳаларига сарфланиши кўзда тутилган.
Хусусан¸ Си Цзипиннинг Тошкентга ташрифи давомида икки ҳукумат умум қиймати 15 миллиард доллардан кўпроқ келишивга эришди. Айни пайтда¸ ушбу сафар арафасида Ўзбекистон томони Хитой Давлат Ривожланиш Банки, Ўзбекистоннинг энг йирик банки - Ўзбекистон Миллий Банкига яширин тарзда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди.

Каримов ва Цзипиннинг шарқона мулозамат асосида бўлиб ўтган сертабассум учрашувларида икки ҳукумат раҳбари аксар сиëсий ва иқтисодий масалаларда ўз қарашлари якдил эканини қайта-қайта такрорладилар.

Хитой раҳбарининг Марказий Осиëга қилган “улкан ва зафарли юриши”ни шарҳлаëтган мустақил таҳлилчилар¸ Хитойнинг минтақадаги экспансияси оқибатларидан хавотир билдирмоқдалар.

Хитойнинг Марказий Осиë¸ хусусан Ўзбекистон иқтисодида кучайиб бораëтган ролини Сиз қандай баҳолайсиз?

Каримов ҳукуматининг Хитой сармоясига кенг йўл бераëтгани сабаблари Сизнингча нимада?

Хитой ролининг ошиб бораëтган оддий ўзбекистонликлар¸ хусусан¸ Сизнинг ҳаëтингизда қандай акс этмоқда?

Хитойдан келаëтган арзон технология ва арзон истеъмол молларига муқобил борми?

Хитой иқтисодий моделидан ўрганишимиз лозим деб билганингиз жиҳатлар борми¸ бўлса қайсилар?

Хитой билан иқтисодий яқинлашувнинг Ўзбекистон учун сиëсий ва ижтимоий оқибатлари¸ Сизнингча¸ қандай?

Хитой шахсан Сизни нимаси билан ўзига жалб қиладию¸ нимаси билан қўрқитади?


16 сентябр, душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган мулоқотимизда ана шу каби саволларга жавоб излаймиз. OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам жонли суҳбат иштирокчисига айланинг.






OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG