Линклар

Сахаров мукофотига номзодлар кўрсатилди


Сахаров мукофотига номзод этиб кўрсатилган покистонлик ўсмир қиз Малала Юсуфзай.

Сахаров мукофотига номзод этиб кўрсатилган покистонлик ўсмир қиз Малала Юсуфзай.

Толиблар ҳужумига учраган покистонлик ўсмир қиз Малала Юсуфзай, озодликдан маҳрум этилган Россиянинг ЮКОС ширкати собиқ раҳбари Михаил Ходорковский, АҚШ разведка хизматларининг электрон кузатув дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилган АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден ва Беларусда қамоқ жазосга ҳукм қилинган сиёсатчилар Алес Биалиатски, Эдвард Лобау ва Микола Статкевич 2013 йилги Сахаров мукофотига номзод этиб кўрсатилди.

50 минг евро миқдоридаги мукофот пули ҳар йили Европа парламенти томонидан инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги ҳимоячиларига берилади.

Озодлик мухбирига кўра, ўтган йил толиблар жанггарилари бошига ўқ узганидан кейин оғир яраланган Малала Юсуфзай мукофотга асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Сахаров мукофотига Эдвард Сноуденнинг номзодини Яшиллар гуруҳи ва сўлчи GUE/NGL партияси илгари сурди.

Нуфузли халқаро мукофот соҳиби 10 октябр куни эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG